Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕМИНАР-ТРЕЙНИНГ

×

 2023-08-05 08:10:20    166

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманида ўтказилган ўқув семинари хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини оширишга қаратилди. “Хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Унда 72 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди.

Хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини оширишга қаратилган семинарда Ўзбекистон психологлар ассоциацияси аъзолари қатнашиб, фуқаролар билан ишлаш жараёнида эътибор қаратиш зарур бўлган масалалар юзасидан маърузалар қилишди.

Ўқув машғулотлари давомида хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш, фуқаролар билан ишлашда низоли вазиятларнинг олдини олиш, нотинч оилалар билан ишлаш, руҳий тушкунликка тушган шахсларга биринчи ёрдам кўрсатиш каби махсус кўникмалар берилди.

Семинар якунида хотин-қизлар фаолларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди. Унинг барча фаол иштирокчиларига эса махсус сертификатлар топширилди.