Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАТПУТЛИКЛАР УЧУН ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК

×

 2023-08-02 13:52:04    216

PDF юклаш
Чоп этиш


Катпут қишлоғи Олтиариқнинг Риштон тумани ва қўшни Қирғизистон республикаси билан чегарадош худудда жойлашган. Ҳозирги кунда бу ерда 6626 нафар фуқаролар истиқомат қилади.

Худуддаги аҳолига малакали тиббий хизматлар кўрсатиш учун туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Оилавий шифохона пунктида икки нафар олий маълумотли врач ҳамда ўн саккиз нафар ўрта тиббиёт ходимлари фаолият юритмоқда.

Туман марказидан қарийб йигирма километр узоқликда жойлашган Катпут қишлоғи аҳолиси учун яна бир қулайлик яратилди. Шу ернинг ўзида Тез ёрдам шаҳобчаси ташкил қилиниб, алоҳида тиббий бригада ва тез ёрдам машинаси ажратилди.

Янги ташкил этилган масканнинг очилишига қишлоқ фаоллари, оқсақоллар йиғилдилар. Туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев - Республика Тиббий ёрдам маркази Фарғона филиали мутахассиси Наримон Отажонов ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Шухратхон Бузруковлар билан ҳамкорликда рамзий тасма қирқилиб, тез ёрдам шаҳобчасининг фаолияти бошлаганлиги билан шифокорлар ва аҳоли вакилларини қутлашди.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва сифатли тиббий хизматларни ташкил этилаётганидан нуронийлар ҳам беҳад мамнун бўлмоқдалар. Дуога қўл очиб, элга тинчлик, юртга фаровонлик тиламоқдалар.


https://t.me/oltiariqtumanihokimligi