Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ХАЛ ЭТИЛМОҚДА
2023-08-02 13:46:22 208
Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев Жонибек МФЙда яшовчи аҳоли вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ва "Сайёр қабул" ўтказди.
Халқ билан мулоқотда 1-Сектор масъуллари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.
Дастлаб йигирма нафардан ортиқ фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Ўн нафар фуқаронинг муаммолари шу ернинг ўзида ижобий хал этилди. Айрим масалаларни қўшимча ўрганиш ва натижаси бўйича ҳокимга ахборот бериш учун масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.
Очиқ мулоқот давомида туман ҳокими Президентимизнинг сайловолди дастуридан ўрин олган халқ манфаатларини таъминлашга қаратилган йўналишлар тўғрисида батафсил тушунтириш берди.
"Ижтимоий давлат" тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлардан пировард мақсад Янги Ўзбекистонда ҳар бир фуқаро эркин ва фаровон хаёт кечиришини таъминлаш эканлиги таъкидланди.