Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"УЗУМ ЕТИШТИРИШДА ОЛТИАРИҚ ТАЖРИБАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ" БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

×

 2023-07-30 11:22:08    193

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятлар ҳокимлари ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган туманлар ҳокимлари, фермер ва тадбиркорлардан иборат делегация бугун эрта тонгдан Олтиариқ туманидаги "Хайрулло Бахром Бойматов" фермер хўжалигида мезбонлар томонидан кутиб олиндилар.

Бу ерда Президент маслаҳатчиси Ш. Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов раҳбарлигида бир гуруҳ боғдорчилик ва узумчилик соҳаси мутахассислари ҳамда олимлар, хорижий давлатлардан ташриф буюрган мутахасислар иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда токзорлар ташкил этиш ва узум етиштириш борасида эришилган натижалар ҳамда соҳа истиқболи ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Семинар ишига раҳбарлик қилаётган Президент маслаҳатчиси Ш.Ғаниев Олтиариқ туманида узумчиликни ривожлантириш, деҳқон ва тадбиркорларнинг орттирган тажрибаси ҳамда ички ва ташқи бозорда олтиариқ узумлари туманнинг Бренди бўлиб эътибор қозонишидаги омиллар тўғрисида маълумот берди.



Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати. 


 https://t.me/oltiariqtumanihokimligi