Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР МУЛОҚОТИ

×

 2023-07-21 18:42:01    208

PDF юклаш
Чоп этиш


         Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги топшириғига асосан Коррупцияга қарши курашиш Фарғона вилояти кенгаши томонидан “Ёшларни одам савдоси, коррупция, турли зарарли ёт ғоялар ва оқимлар таьсирига тушиб қолишини олдини олиш” бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

        Унга кўра жорий йилнинг июль ойи давомида жойларда аҳолининг хуқуқий билимларини ошириш бўйича турли тадбир ва мулоқотлар ўтказилиши белгиланган,

        Бугун Олтиариқ тумани марказий Маданият саройида туман прокуратураси томонидан Ёшлар ишлари агентлиги билан хамкорликда аксилкоррупциявий мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда 2-сектор худудидаги 21 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари 250 нафардан зиёд маҳалла ёшлари иштирок этишди.

        Туман прокурори Рустамжон Тиллаев кўргазмали воситалар ёрдамида мамлакатимизда Президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган хуқуқий соҳадаги ислоҳотлар юзасидан маъруза қилди.

       Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантиришнинг дастлабки қадами бу–давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан лавозимига киришган илк кунларданоқ “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг имзолангани бўлди. Мазкур қонун билан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг 3 та устувор йўналиши белгиланди: 

1. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш; 

2. давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш; 

3. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасининг ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупцияга имкон берувчи ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш, коррупцияга қарши курашувчи ваколатли органлар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда улар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлашга қаратилган 20 дан зиёд қонунчилик ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

       Прокурор ва ёшлар иштирокида ташкил этилган мазкур мулоқот ҳар томонлама фаоллик рухида бўлиб ўтди. Туман прокурори иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига хаётий мисоллар билан жавоб берди. Ўз келажагини хуқуқий соҳа билан боғлаш мақсадида бўлган айрим ёшлар айниқса, мулоқотдан кўпроқ манфаатли билим олдилар.