Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖИНОЯИЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИН
2023-07-17 22:50:48 213
Олтиариқ туман ИИБ бошлиғи Муроджон Қундузов худудларда содир этилган жиноятчилик ва қонунбузарлик холатларини кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиб бормоқда.
Файзиобод маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ана шундай муҳокама йиғилиши ўтказилди. Маҳалла фуқаролар, оқсақоллар хотин-қизлар ва ёшлар қатнашган мазкур муҳокамада Файзиобод маҳалласида қайд этилган жиноятчилик холати кўриб чиқилди.
Жамоатчиликнинг хуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан биргаликда "хавфсиз маҳалла" тамойили асосида амалга ошириши лозим бўлган масалалар ҳақида фикр юритилди.
Нуронийлар ва фаол ёшларнинг бу борадаги мулоҳазалари ўртоқлашилди.
ИИБнинг маҳаллада фаолият олиб бораётган вакиллари ва бошқа шу ишга масъул бўлган ўртоқларнинг вазифалари, ўзаро ҳамкорлик жиҳатлари тўғрисида гаплашиб олинди.