Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖИНОЯТ КЎЧАСИНИНГ БОШИ БЕРК
2023-07-17 22:31:20 208
Олтиариқ тумани Файзиобод маҳалла фуқаролар йиғинида туман ИИБ бошлиғи Муроджон Қундузов маҳалла фаоллари иштирокида худудда содир этилган жиноятчилик холати бўйича муҳокама йиғилишини ўтказди.
Жиноятга жазо муқаррар. Бироқ содир этилган ҳар қандай жиноий харакат ортида инсон тақдири ётади. Айниқса, ҳар бир оилада, маҳаллада эртанги кун эгалари бўлган фарзандлар вояга етмоқда. Атроф муҳитдаги салбий холатлар ёшлар тарбиясига ёмон таъсир кўрсатиши, болаларни қизиқиш ва интилишларига раҳна солиши, хатто ўсмирлик чоғидаги руҳий зўриқишлар натижасида улар ҳам боши берк кўчаларга кириб қолишлари мумкин.
Шунинг учун биз катталар кундалик юриш-туришимиз, намунали феълимиз билан ўрнак бўлишимиз керак. Бепарволик ҳамда жамиятдаги меъёрларни менсимаслик каби иллатларга барҳам бериш лозимлиги хусусида мулоқот иштирокчилари билан фикр алмашилди.