Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ШИФОКОРЛАРИМИЗ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИ УЧУН ҚАЙҒУРАДИ

×

 2023-07-15 16:47:10    185

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманида 100 га яқин мактаб ва мактабгача таълим муассасалари мавжуд. Уларда 5000 дан зиёд ўқитувчи ва тарбиячилар халқимизнинг фарзандларига таълим ва тарбия берадилар.

Президентимизнинг таълимни ривожлантиришга қаратган эътибор ва ғамхўрликлари ўлароқ соҳада фаолият юритаётган устозларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун ҳам кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан июль ойида "Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги" акцияси ўтказилмоқда.

Олтиариқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 40-оилавий поликлиникада ўқитувчи ва тарбиячилар учун профилактик тиббий кўриклар бўли бўтди.

Кўп тармоқли марказий поликлиника мутахассислари томонидан 154 нафар ўқитувчи-мураббийларнинг саломатлиги текширувдан ўтказилди ҳамда зарур тавсиялар берилди.

"Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги" акцияси давом этади.