Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ГУЛОБОД МАҲАЛЛАСИНИНГ ИНФРАТУЗЛМАСИ ЯНАДА ЯХШИЛАНДИ
2023-07-14 19:17:29 171
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари" тўғрисидаги 408-сонли қарори асосида Олтиариқ туманидаги Гулобод МФЙ худудида амалга оширилган ишлар ҳам Пресс-тур иштирокчилари эътиборида бўлди.
Дастурга асосан ушбу маҳалла фуқароларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Президентимизнинг 408-сонли қарорига асосан 1 млрд 549 млн.сўм пул маблағлари эвазига 1 дона сув қудуғи қазиш, 1 дона сув насоси ўрнатиш, 1 дона сув минораси ўрнатиш, 1 дона бактерицид ўрнатиш, 3,1 км тармоқ тортиш ва химоя худудини ўраш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари мазкур қарор асосида маҳалланинг 18,2 км ички йўлларида тўлиқ асфалтлаштириш ишлари якунланди.