Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ МАСАЛАСИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА
2023-07-14 19:11:25 187
Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар, ҳокимликнинг тегишли ўринбосарлари, соҳага таълуқли мутасаддилар иштирокида Олтиариқ туманидаги Жўрак МФЙ худудида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чолра-тадбирлари" тўғрисидаги 408-сонли қарори асосида 1 млрд 919 млн.сўм пул маблағлари эвазига 1 дона сув минораси ўрнатиш, 2 дона бактерицид ўрнатиш, 1 дона сув насоси ўрнатиш, 5,4 км сув тармоғи тортиш, 1 дона ТП ўрнатиш ва химоя худудини ўраш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида 255 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Илгари қўлбола қудуқлардан фойдаланиб, захоб сувлардан истеъмол қилган аҳоли эндиликда сифат жиҳатидан мутахассислар томонидан юқори баҳоланаётган тоза ичимлик суви билан таъминланди. Ҳар бир хонадондаги сув тармоқларидагн етарли миқдорда сифатли ичимлик суви оқиб турибди.