Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИЖРОСИ БЎЙИЧА ПРЕСС-ТУР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-07-14 19:08:49    188

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари" тўғрисидаги 408-сонли қарори ижроси юзасидан Олтиариқ туманида амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар, ҳокимликнинг тегишли ўринбосарлари, соҳага таълуқли мутасаддилар иштирок этишди.

Дастлаб Тошкент МФЙ учун янгитдан қуриб битказилган маҳалла биноси бориб кўрилди.

Тошкент МФЙ ҳудудидаги фуқароларга хизмат кўрсатувчи маъмурий бино Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарорига асосан 750,0 млн.сўм маблағ эвазига қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Бунинг натижасида ушбу маҳалла фуқаролари ҳамда уларга хизмат қилувчи МФЙ ходимлари замонавий бино-иншоотга эга бўлдилар. Барча учун қулай ва чиройли хизмат хоналарида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ИИБ профилактика инспектори ҳамда нуронийлар кенгаши учун ҳам алоҳида хоналар мавжуд. Аҳоли иштирокидаги турли йиғин ва тадбирлар ўтказиш учун шароитлар ташкил қилинган. Маҳалланинг қоқ ўртасида жойлашган мазкур бино аҳоли учун қулай.

Пресс-тур иштирокчилари эътиборига Тошкент МФЙ раиси А.Салимов томонидан маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси режалар туғрисидаги маълумотлар хавола этилди.

Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати