Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 58-СЕССИЯСИ

×

 2023-07-14 19:06:04    188

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг

навбатдаги 58-сессияси бўлиб ўтди.

Унда туман Кенгаши раиси, ҳоким Шамсиддин Турдалиев, туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ташкилот ва идоралари раҳбарлари, Ёшлар агентлиги ва МФЙ лардаги ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Сессия ишини Кенгаши раиси, туман ҳокими Ш.Турдалиев очиб, кун тартибидаги масалалар билан таништирди.

Сессияда 

1. “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да Олтиариқ тумани ҳудудий дастурининг жорий йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида

 туман ҳокимининг ўринбосари А.Исломов,

     2. Олтиариқ тумани сектор раҳбарлари томонидан 2023-йилнинг олти ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида 1,2,3,4-сектор рахбарлари,

      3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари А.Орипов,

           4. Олтиариқ тумани Адлия бўлимининг "Норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича" 2023-йилнинг иккинчи чорагида амалга оширилган ишлари тўғрисида туман Адлия бўлим бошлиғи А.Йўлдашев,

         5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ж.Бозоровнинг 2023-йилнинг иккинчи чораги мобайнида секторлар ҳамда тумандаги маҳаллий ижро органлари раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти,

  6. Олтиариқ тумани маҳаллий бюджетининг даромадлар режасининг 2023-йил иккинчи чорак якуни билан ижроси тўғрисида туман Иқтисодиёт ва Молия бўлими бошлиғи А.Рахимжонов,

 7. Олтиариқ туманида камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш мақсадида 2023-йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Т.Бойматов,

8. Ёшлар ишлари агентлиги Олтиариқ туман бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 7-июндаги 312-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2023-йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида тумани Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи А.Келдибоевлар хисоботи,

9. Фарғона туманлараро маъмурий суди, Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ суди ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судлари томонидан   2023-йил биринчи ва иккинчи чорак мобайнида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти тўғрисидаги хисоботлари эшитилди.

Кўрилган масалалар юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидаги ва бошқа долзарб масалалар танқидий кўриб чиқилиб, тегишлилиги бўйича масъул давлат ташкилотлари рахбарларига вазифа ва топшириқлар берилди.