Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БИР ТАДБИРКОР ЮЗЛАБ АЁЛЛАРГА МАДАДКОР
2023-07-04 17:55:58 200
Олтиариқ туман "Хунармандлар маркази"да фаолият юритаётган тикувчилик-трикотаж цехида хозирги кунда 100 нафардан зиёд хотин-қизлар ҳамда ёшлар доимий иш билан банд қилинган. Аксарият Чинортаги маҳалласида яшовчи аёллар жуда қисқа вақт ичида ўз махоратларини ошириб, юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқара бошладилар. Марказда ташкил этилган ўқув курсларида тажрибали устозлар томонидан ёшларни қайта касбга ўргатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўзининг самарасини бермоқда.
Тадбиркор ва мохир чевар Санобархон хожи онанинг шогирдлари томонидан ишлаб чиқарилаётган болалар ва катталар кийимлари нафақат ички бозорларда балки, Россия ва Эрон давлатларида ҳам аллақачон ўз харидорларини топган. Маҳаллий пахта хомашёларидан тайёрланаётган турли маҳсулотларга тобора талаб ортиб бораётганлигини эътиборга олиб, корхона ўз фаолиятини янада кенгайтирмоқда.
Чинортаги МФЙ ҳоким ёрдамчиси ҳамда туман камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони асосида имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши учун лойиҳа ва таклифлар ўрганиб чиқилмоқда. Мазкур лойиҳани амалга ошириш билан қўшимча 70 та янги иш ўринлари яратилади.
Биргина тадбиркор бир неча юзлаб аҳолини иш билан таъминлаётганидан ибрат олса арзийди.