Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МЕҲР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-06-30 16:33:58 196
Олтиариқ тумани 1-сектордаги 11 та МФЙларда яшовчи 143 та оилаларга бепул буғдой тарқатилди.
Туман ҳокими Ш.Турдалиев ташаббуси билан сектор худудидаги фермер хўжаликлари томонидан хомийлик ва саховат ишлари учун буғдой маҳсулотлари жамғарилди. Сектор мутасаддилари томонидан аниқланган эҳтиёжманд оилалар рўйхати асосида аҳолига ёрдам тариқасида буғдой берилмоқда.
Кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган аҳоли сектор раҳбарлари ҳамда саховатли деҳқон-фермерларни дуо қилмоқдалар.