Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"ЁШЛАР ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧАРШУВИ
2023-06-23 21:40:03 180
Олтиариқ тумани марказий Маданият саройида "Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев ҳамда туман прокурори Рустамжон Тиллаевлар тадбирда иштирок этиб, барчани яқинлашаётган "30-июнь - ёшлар куни" билан табрикладилар.
"Ёшлар ойлиги" доирасида туманда ҳокимлик, Ёшлар ишлари Агентлиги ва тегишли ташкилотлар томонидан ташкил этилган тадбирлар, турли спорт мусобақаларида фаол иштирок этган жамоалар ҳамда ғолибларга миннатдорчилик билдирилди.
Ёшлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда устозлари иштирокида умумтаълим мактабларининг битирувчилари, Олтин ва Кумуш медал соҳиблари олқишланди.
Туман ҳокими ҳамда туман прокурори ҳар бир медал эгаларининг қўлини сиқиб, "Бу мукофот ёшлар учун келгусидаги янада юксак муваффақиятларга эришиш учун аванс" эканлигини алоҳида таъкидладилар.
Битирувчиларнинг ота-оналари ҳам фарзандига яхши таълим-тарбия берганлари учун ҳокимлик томонидин "Ташаккурнома"лар билан тақдирландилар.
Тадбир якунида туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев мактаб битирувчиларига ҳаёт йўлларида улкан муваффақиятлар тилади.