Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚ ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ
2023-06-18 01:28:57 234
Олтиариқ туманида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда тиббиёт муассасаларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимлиги ахборот хизмати, халқ депутатлари туман Кенгаши хузуридаги соғлиқни сақлаш тизими бўйича комиссия раиси, туман ногиронлар жамияти раҳбари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда тумандаги жамоат ва нодавлат ташкилотлар матбуот котиблари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.
Матбуот анжумани қатнашчилари икки гуруҳга бўлиниб, соҳа мутахассислари иштирокида тизимда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Марказий шифохонадаги туғуриқ бўлими ҳамда болалар жонлантириш бўлимида, Полосон қишлоғида жайлашган 89-Оилавий поликлиника ва Тинчлик шаҳарчасидаги 99-Оилавий поликлиникаларда ташкил этилган шарт-шароитлар, замонавий тиббий техник воситалардан фойдаланишдаги натижалар билан танишдилар. Шифокорлар, тиббиёт ходимлари ва даволанувчи фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди.
Тиббиёт бирлашмаси раҳбари ҳамда ўринбосарлари, масъул мутахассислар билан биргаликда матбуот анжумани иштирокчиларининг давра суҳбати ўтказилди. Журналист ва блогерларнинг қизиқтирган саволларига жавоб қайтарилди. Таклиф ва мулоҳазалар ўртоқлашилди.
Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифида Олтиариқ тумани тиббиёт тизимини “Намунали тиббиёт маскани”га айлантириш бўйича берган тавсиялари асосида моддий техника базасини мустахкамлаш мақсадида 24.5 млярд сўм маблағ ажратилиб, шундан таъмирлашга 9.5 млярд, тиббий жихозлар учун 15 млярд сўм сарфланди.
Тумандаги 8 та оилавий поликлиникалар, 6 та оилавий шифокорлик пунктлари завомонавий қилиб таъмирдан чиқарилди. Замонавий тиббий жихозлар келтирилди.
Бирламчи даволаш профликатика муассасаларида оилавий шифокорларни барчасига 64 та компютер жамланмаси, даволаш профилактика муассасаларига 19 та телевизор, 264 нафар патронаж хамшираларга 264 та планшет, ва 56 та принтер берилди.
Ўзбекистон Республикасида “Электрон поликлиника” тизими фақат Олтиариқ туманида ташкил килинди. Унинг энг қулай томонлари ортиқча коғозвозликга чек қўйилди.
Хозирда хар бир поликлиникада лабаратория, ЭКГ, УТТ аппаратлари хам электрон тизимига уланди. Хар беморни тахлил натижалари ва текширув хулосалари мутахссис компютерида кўриниб туради.
Марказий шифохона лабараториясига 11 млн.лик Хитой давлатидан келтирилган FINIKARE аппарати 2дона олинди.
Бирламчи тизимдаги барча даволаш профилактика муасссаларига 12 та ЭКГ, 68 та глюкометр, 61 та отоскоп,2 та автоклов, 5 та қуритиш шкафи,2 та микроскоп,4 та биохимик анализатор,4 та дистилятор,9 та замонавий УТТ аппаратлари келтирилди.
Ҳар бир тиббиёт муассасаларига оптик толали интернет тармоғи билан таъминланиб, тўлиқ электрон тизимга ўктазилиш ишлари якунланди.
Муассасада 2023 йил қиш мавсумига тайёргарлик бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Муқобил энергия билан таъминлаш бўйича дастур асосида 7 та бирлашмчи тармоқда қуёш панеллари ўрнатилди ва яна 2 та ана шундай панеллар ўрнатилади. 7 та газ муаммоси бўлган объектлар кўмир таъминотига ўтказилган.
Туғруқ комплексида ҳамда болалар бўимида таъмирлаш ишлари бўйича "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси асосида 1.200 миллион сўм маблағ ажратилган.