Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЛИМЕНТНИ 2 ОЙДАН ОРТИҚ МУДДАТ ТЎЛАМАСЛИК 15 СУТКАЛИК МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА САБАБ БЎЛАДИ!

×

 2023-06-12 10:39:19    215

PDF юклаш
Чоп этиш



⚡️Савол; 

Вояга етмаган болаларга қанча вақт алимент тўламаган шахс 15 суткалик маъмурий қамоққа юборилиши мумкин ?


⚡️Жавоб; 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 прим-4-моддасига асосан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, — ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.


❗️Демак, алимент тўлаши керак бўлган шахс алимент қарзини 2 ойдан ортиқ муддат давомида тўламаса, унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ қўлланиши мумкин.


МИБ ОЛТИАРИҚ ТУМАН БЎЛИМИ