Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ТУРМУШ ТАРЗИНИ ЯХШИЛАШГА КЎМАКЛАШИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-06-09 19:43:48 187
Олтиариқ туманида ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатиш, ишсизликни камайтириш билан камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида ажратилган субсидиялар хисобидан замонавий тикув машиналари топширилди.
"Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган фуқароларнинг 140 нафарига замонавий тикув машиналари, 6 нафарига мотокультиваторлар топширилди.
Бундан ташқари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ажратилган 15 та ногиронлик аравачаси ҳамда 10 та эшитиш аппаратлари эҳтиёжи бўлган фуқароларга хадя қилинди.
Туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси раҳбари А.Абдуллаев билан республика ишчи гуруҳи вакили иштирокида ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда эҳтиёжманд, бандлиги таъминланмаган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнлари ҳақида сўз борди.
Ҳоким ёрдамчиларига маҳаллаларда кооперация усулида янги иш ўринлари яратиш орқали хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Олтиариқ туман хокимлиги ахборот хизмати.