Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ БЕШ МИНГ ҚАДАМ”
2023-05-31 12:48:02 228
Олтиариқ тумани тажрибасида аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида “Соғлом оилани шакллантириш”, “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракатини амалга оширилиши бўйича
“ЙЎЛ ҲАРИТА” ишлаб чиқилди.
Аҳоли ўртасида оқилона иш ва дам олиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, бадантарбия машғулотларини кундалик турмуш тарзига айлантириш, соғлом ва тўғри овқатланиш, ортиқча вазн ва семизликни бартараф этиш, зарарли одатларга чек қўйиш мақсадида Поласон МФЙ худудида туркум тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Бугун Олтиариқ тумани ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан йўл харита ижросини таъминлаш мақсадида хотин-қизлар иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам” юриш марафони ўтказилди. Унда маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари бошчилигида турли ёшдаги аёллар фаол иштирок этдилар. Спорт тадбири юқори кайфиятда ўтказилди.