Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЧИҚ МУЛОҚОТГА МАРҲАМАТ!

×

 2023-05-23 19:20:48    206

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Олтиарик туман кенгаши депутатлари, жамоат бирлашмалари вакиллари, манфаатдор ташкилотлар ҳамда Олтиарик тумани фуқаролари диққатига!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-117-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташаббусли Бюджетлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлари режаси”га мувофиқ жорий йилнинг 25 май куни соат 14:00 да Олтиарик тумани хокимлиги биносида фуқаролардан ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар йиғиш ва уларни муҳокама қилиш юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Ушбу очиқ мулоқотда:

“Очиқ бюджет” портали техник имкониятини кенгайтириш;

Овоз бериш механизмини такомиллаштириш;

Ғолибларни аниқлаш механизмини такомиллаштириш;

Лойихаларни илгари суриш меъзонлари;

Ташаббусли бюджет жараёнларни ўтказиш муддатлари бўйича лойихалар максимал қийматини белгилаш ва бошқа масалалар бўйича таклифлар қабул қилинади.

Очиқ мулоқотга барчангизни таклиф қилиб қоламиз!!!