Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СОҒЛОМ ЖАМИЯТ УЧУН
2023-05-23 17:36:11 220
Олтиариқ тумани тажрибасида аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида “Соғлом оилани шакллантириш”, “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракатини амалга оширилиши бўйича
“ЙЎЛ ҲАРИТА” ишлаб чиқилди.
Мазкур умумиллий ҳаракатни амалга ошириш мақсадида тиббиёт муассасалари томонидан
оммавий ва индивидуал тарғибот тадбирларини ташкиллаштиришда
2023 йил май-декабрь ойлари учун ягона мавзулар рўйхати ишлаб чиқилди. Унда ҳар ой учун алоҳида йўналишлар белгиланиб, 35 та мавзулар танлаб олинган.
Аҳоли ўртасида оқилона иш ва дам олиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, бадантарбия машғулотларини кундалик турмуш тарзига айлантириш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, соғлом ва тўғри овқатланиш, ортиқча вазн ва семизликни бартараф этиш, зарарли одатларга чек қўйиш, аҳоли тиббий маданиятини ошириш мақсадида тиббиёт ходимлари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда хафта кунлари номланиши бўйича тарғибот тадбирларини тизимли равишда олиб борилмоқда.
Тажриба тариқасида танлаб олинган Полосон МФЙ да "Соғлом оилани шакллантириш", "Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи" умуммиллий харакатини амалга ошириш механизми юзасидан семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, тиббиёт бўлими мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.