Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИ БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК
2023-05-17 19:28:00 250
Олтиариқ тумани ИИБ бошлиғи М. Кундузов, тумандаги 24 умумий ўрта таълим мактабида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказди.
Унда раҳбар томонидан 2023 йил тўрт ойи мобайнида туманда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида содир этилган хуқуқбузарликлар ва улар иштирокидаги жиноятлар ҳақида таҳлилий маълумотлар берилди.
Ёшларнинг жиноят кўчасига кирмасликлари, улар таълим олаётган даргоҳ ва яшаётган маҳаллаларда ҳамда оилаларда кўнгилсизликлар бўлмаслиги керак. Илм-фан ва спорт тўгаракларига фаол қатнашиш, касб-хунар ва тадбиркорликка кўникмалар хосил қилиш болаликдан бошлангани яхши натижа беради.
ИИБ бошлиғи ҳамда мактаб педагоглари оқоридаги мавзуларда ёшлар билан мулоқот ўтказдилар.