Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ГУЛОБОД ГУЛДЕК ОБОД БЎЛМОҚДА
2023-05-17 19:10:36 264
Олтиариқ тумани 3-сектордаги Гулобод маҳалла фуқаролар йиғинида пайдо бўлганидан буён асфальт кўрмаган кўчалар кўп эди. Қишда рутубатли, ёзда чанг-тўзон бўлиб, киши кайфиятини хуфтон қиларди. Ушбу муаммолар бўйича аҳолининг мурожаатларини кўриб чиқиш, кўчаларга асфальт ётқизиш учун эса маблағ ажратиш имкони бўлмаган.
Ҳокимият ва сектор раҳбарлари томонидан "Маҳаллабай" ўрганишлар давомида ишлаб чиқилган лойиҳалар натижасида кўп йиллик муаммолар ечим топмоқда.
Президентимизнинг маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилашга қаратилган ПҚ-408-сонли қарорига асосан Гулободдаги 18 километрдан ортиқ ички йўлларни асфальтлаштириш учун давлат бюджетидан етарли маблағ ажратилди.
Кекса ёшли одамларнинг таъбири билан айтганда, битта маҳаллада бунчалик катта хажмдаги ишлар илгари ҳеч бўлмаган. Хатто тор кўчалар, оралиқ йўллар ҳам асфальт қилиняпти. Катаю-кичик бирдек мамнун.
Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати