Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИБРАТЛИ ОИЛАЛАРИ– ЁШЛАР УЧУН ИБРАТ МАКТАБИ”
2023-05-12 20:18:11 219
Олтиариқ тумани Бозорбоши маҳалласида Усмоновлар оиласи истиқомат қилади. Ушбу ҳонадон эгаларини кўпчилик ибратли ва ахил-иноқ оила сифатида яхши танийди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими ташаббуси билан бугун мазкур ҳонадонга ташриф буюрилди. Камтарин ҳонадон эгаларига анвойи гуллар ҳадия қилиниб, эҳтиром кўрсатилди.
Ўтказилган давра суҳбатида 57 йилдан зиёд аҳил оила бўлиб яшаб келаётган, 6 нафар фарзандни улғайтириб, хозирда 15 нафар невара ва 12 нафар чеваранинг суюкли буви ва буважонлари Махмуджон ота ва Ибодатхон ҳожи оналар ўзларининг машаққатли ҳаёт йўллари ҳақида ёшларга батафсил сўзлаб бердилар. “Оилани мустаҳкамлиги унинг борлиққа ҳам йўқлиққа ҳам сабр қилишида, Барака эса ҳалол меҳнатда”-дейди Ибодатхон ая.
Суҳбат чоғида ёш ўқувчи-қизлар ва иштурокчилар бахтли оила аъзолари билан очиқ мулоқот қилишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.