Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИАРИҚДА ҚОВУН ПИШДИ

×

 2023-05-09 13:44:56    232

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқликларнинг деҳқончиликдан барака топганини боиси шуки, улар қайси маҳсулотга қачон талаб кучайишига қараб иш тутадилар. Иштиёқи бор одам зукко бўлади. Ҳар ишнинг хадисини тез ўрганади. 

Полосонлик Турсуной Алимқулова хонадонида уч сотихгина ери бор. Икки йил аввал оила бироз қийналганлигини эътиборга олиб, маҳалла фуқаролар йиғини тавсияси билан икки сотихли иссиқхона қуриб берилганди. Турсуной опа турмуш ўртоғи Эргашали ака ва фарзандлари билан озгина ердан кўпгина даромад олиш нияти билан харакатни бошлашди.

Устоз Анвар Обиджон (Алоҳ раҳматига олсин) таъбири билан айтилган - олтиариқлик ишбилгичларнинг бир хаёли бозорда, диққати томорқасида бўлди. 

Танқис маҳсулотнинг нарҳи баланд. Турсуной опа илгари қилмаган ишини тез ўзлаштириб, иссиқхонани тўлдириб қовун экди. Қўли мўмай пул кўриб, қизиқиши ортди. Бу йил оралатиб булғор қалампири ҳам эккан. 

- Ўғилларимга уй оламан, хўжайинимга машина олиб бераман,-деган ниятига биз ҳам тилакдошмиз.

Қолган бир сотих жой ҳам бекор қолмаган. Бодринг, помидор, қалампир, карам, пиёздан тортиб ҳамма мевалардан бор. Ховли бурчагида 10-15 та товуқ билан иккита бузоқ боқиляпти. Кўча ва ховли устида узум-ток, остида атиргуллар!

Рўзғорингиз гулдай гўзал бўлсин, Турсуной опа.

А.Хонкелдиев
Олтиариқ туман ҳокимлиги матбуот котиби