Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИК БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК
2023-05-05 20:18:19 241
Олтиариқ тумани 3-умумтаълим мактабида туман ИИБ бошлиғи М.Қундузов раҳбарлигида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятчиликларнинг муҳокамасига бағишланган мулоқот ўтказилди.
Унда ИИБ мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати, бу борада туман ҳокимлиги, Секторлар раҳбарлари ҳамда таълим муассасалари олдида турган вазифалар ҳақида тушунтириш берди.
Вояга етмаганлар ва ёшлар иштирокида содир этилган жиноятлар ва уларнинг келтириб чиқарган омиллар юзасидан таҳлилий маълумотлар берилди.
Худудларни жиноятчиликдан холи масканга айлантириш айниқса, ўқувчи-ёшлар ўртасида хуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этишда ҳамма бирдек харакат қилиши лозимлигини таъкидлади.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, фан ва спорт тўгаракларини самарали йўлга қўйиш, фаол ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларига жамоатчиликни жалб этиш кўзланган натижа беради.
Мулоқот давомида ўқитувчи ва ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Ўқиш ва жамоат ишларида намуна кўрсатган ёшларга туман ИИБ бошлиғи миннатдорчилик билдирди.
- Ёшлар жиноят кўчасига йўламаслиги керак. Ҳар бир ота-она қолаверса, ватанимизнинг бугунги ёшлардан умиди катта, - деди, Муроджон Қундузов.