Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НУРОНИЙЛАР ИШТИРОКИДА СЕМИНАР
2023-05-04 16:46:16 287
Сўнгги йилларда мамлакатимизда кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Олтиариқ туманидаги МФЙ раисларининг ўринбосарлари–кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинарда “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилоят бўлими раиси, вилоят хокимининг маслаҳатчиси З.Рахмонов, вилоят “Нуроний” жамғармаси мутахассиси Ё.Тиллабоев, “Нуроний” жамғармаси Олтиариқ туман бўлими раиси, туман хокимининг маслаҳатчиси К.Пармоновлар иштирок этишди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 март кунги “Кекса авлод вакилларининг хар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Маҳалаларда «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойили асосида ишлар ташкил этилиши белгилаб олинди.