Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИСҚА ВАҚТДАГИ КАТТА ЎЗГАРИШЛАР

×

 2023-05-02 16:05:29    264

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманида сўнгги йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича ишлар жадал тус олмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан мазкур йўналиш бўйича туманимиздаги 54 та объектлар учун етарли маблағ ажратилди.

Ички йўлларни таъмирлаш бўйича 19 та МФЙларда 90,8 км 1-секторда 14,8 км - Тинчлик, Олмазор, Муқимий, Янгихаёт кўчалари, 2-секторда 28,7 км: Кўлбўйи, Усмонобод, Маориф, Беглар, Оқ олтин, Узумчи, Хўжақўрғон, Олтиариқ, Навбаҳор кўчалари, 3-секторда 34,8 км: Гулобод, Сертут, Истиқлол кўчалари, 4-секторда 10,8 км: Устоз, Янгитурмуш, Шодиёна кўчаларида асфальтлаштириш олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар 59,8 км асфалт қопламаси ётқизилди.

Ичимлик суви таъминоти бўйича 29 та объектлардаги лойиҳалар молиялаштирилган бўлиб, улар 1-секторда 13 та МФЙ - Тошобод, Ёшлик, Беруний, Повулғон, Навоий, Қувирбоши, Қапчуғай, Дўстлик, Шарқ, Янгичек, Гулистон, Чинортаги, Обод маҳаллалари, 2-секторда 8 та МФЙ - Бозорбоши, Юксалиш, Янгиқўрғон, Буғдойчи, Бўстон, Мирфозил, Маориф, Қўмирчи  маҳаллалари, 3-секторда 5 та МФЙ - Бирлашган, Гулобод, Жўрак, Ғайрат  маҳаллалари ҳамда  4-секторда 3 та МФЙ - Жарариқ, Навқирон, Тегирмонбоши маҳаллаларидаги кўчаларни ўз ичига олади. 

Ҳозирда 29 та МФЙ объектларидан барчасида ишлар бошланган. 58 км ичимлик сув тармоқлари тортилди. 14 дона ичимлик сув қудуқлари қазиш ва таъмирлаш ишлари якунланди. 14 та сув минораси ўрнатиш ва таъмирлаш ишлари якунланди. 19 дона ичимлик сув насоси ўрнатилди. 4 км оқава сув тармоғи тортилди. 14 дона ичимлик сув насослари учун трансформаторлар ўрнатилди. 7 дона ичимлик сув учун бактерицид ускунаси ўрнатилди.

Электр энергияси таъминоти бўйича 1 та объект 3-сектор ҳудудида бўлиб, Чордара МФЙ Хамжиҳат кўчасини электр-энергия таъминоти тармоғини таъмирлаш, 250 КВлик янги трантсфарматор ўрнатиш, электр-энергия таъминоти симларини ҳамда мавжуд симёғочларни янгилаш дастурига  маблағ ажратилган.

Ҳозирда 40 дона темирбетон таянчлар ўрнатилди. 1 дона трансформатор ўрнатилди. 1.10 км тармоқ симларини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Оқава сув таъминотини яхшилаш бўйича 4 та лойиҳа Оқбўйра, Полосон, Азимобод ва Зархал МФЙлар амалга оширилиши белгиланган. Бу борада Оқбўйра МФЙда Катта Фарғона каналига электр насос ўрнатилди, ариқлар қазилди, 706 метр полиэтилен қувурлар келтирилди. Полосон МФЙда 550 метр ариқлар бетонлаштирилиб, битта тик суғориш қудуғи қурилди. Зархал МФЙда 2800 метр ариқлар қазилиб, 2800 метр полиэтилен қувурлар келтирилди. Азимобод МФЙда 1 400 км ариқлар қазилиб, канал ёқалари бетонлаштирилди. 300 метр темир бетон қувурлар ўрнатилди.

Бундан ташқари Президентимизнинг маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори асосида Тошкент маҳалла фуқаролар йиғинига янги бино қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.