Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ФИДОЙИЛАРИ
2023-05-02 15:31:45 273
Ҳар бир миллат ва элат ўз тарихини, маданиятини ва урф-одатларини сақлаб қолишни, ўрганишни ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодларга етказишни хоҳлайди. Бежизга муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев “...Тарихий меросни асраб авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир”- деб таъкидламаганлар. Чиндан ҳам ўз тарихидан куч олмаган, руҳланмаган халқ бўлмаса керак. Бу борада энг самарали ва таъсирчан воситалардан бири бу шубҳасиз музейлардир.
Бугунги кунга келиб музейларга бўлган эътибор ва талаб янада ортиб бормоқда. Бу албатта музейларнинг ижтимоий-маънавий вазифалари билан боғлиқ. Ўзбекистон ҳудудида мавжуд музейлар тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг халқ маънавий-ахлоқий камолотида тутган ўрнини ошириш, музей фондларида сақланиб келинаётган халқимизнинг бой тарихини, мустақиллик одимларини акс эттирувчи нодир экспонатларни авайлаб асраш, ўрганиш, бойитиб бориш, намойиш этиш ва тарғиб қилиш, улардан халқимиз онгида миллий ғурур ва ифтихорни, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини ошириш йўлида кенг фойдаланиш, уларни замон талабига мос юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаб, жаҳон музейшунослиги тажрибаларини қўллашга зарур шарт-шароитлар яратиш айни кун талабидир.
Шулардан келиб чиқиб, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган бир қатор фармон ва қарорлар натижасида бутун Республика миқёсида музейлар тизимини ривожлантириш, уларни замон талабларига мос равишда қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга ошириб борилмоқда.
Айнан шу ислоҳотлар самараси ўлароқ бугунги кунда бизнинг Олтиариқ тумани Эркин Вохидов уй- музейида ҳам туманимиз ҳокими Шамсиддин Турдалив ҳамда туман прокурори Рустамжон Тиллаевларнинг ташаббуслари билан музейимизнинг фасад қисмида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши, туманимизда бир қанча маънавият масканлариниг
ташкил этилиши, мавжудларида эса реконструкция ишларини олиб борилиши борасидаги харакатлари ҳамда маънавият ва маърифат соҳасига бўлган эътиборлари бизни ғоят қувонтирмоқда. Айниқса, Эркин Воҳидовнинг фарзандлари номидан Хуршидбек ака адибнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича Олтиариқда амалга оширилаётган ишлардан беҳад хурсанд эканликларини таъкидладилар.
Музей ходимлари ҳамда кўп сонли ташриф буюрувчилар номидан раҳбарларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Туманимиз равнақи учун барча соҳада олиб бораётган ишларида муваффвқиятлар тилаймиз!
Муножат Жўраева
Эркин Вохидов уй- музей
Мудираси.