Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БИР ЙЎЛА ИККИТА ҒАЛАБА
2023-05-02 15:24:13 259
2023 йил бошида Очиқ бюджет (open byudjet) лойиҳасининг биринчи мавсуси бўлиб ўтди. Овоз бериш жараёни жорий йилнинг 18 март санасидан 7 апрел кунига қадар давом этди.
Туман фуқаролари томонидан киритилган 106 та ташаббуслар лойиҳа сифатида овозга қўйилди. Якунда дастлаб 6 та лойиҳа ғолиб бўлган бўлса, Президентимизнинг тегишли қарори асосида 2000 та дан ортиқ овоз тўплаган яна қўшимча 11 та лойиҳа, жами бўлиб туман бўйича 17 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Ушбу мавсумда қўшалоқ ғалабага эришган жамоалар ҳам борлиги таҳсинга лойиқдир. Жумладан, туманнинг 2-Сектор худудида жойлашган Зарҳал маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Олимжонов Равшанбек томонидан Каттаариқ ва Зарҳал кўчаларини 2 700 метр ички йўлларини таъмирлаш лойиҳаси учун 8653 та овоз тўпланиб, туман бўйича 5-ўринда ғолиб деб топилди.
Шунингдек, Зарҳал маҳалласи раиси Хасанбой Таджиев томонидан илгари сурилган Зарҳал ва Каттаариқ кўчаларининг қолган қисмидан яна 2700 метр масофадаги ички йўлларни асфальтлаштириш лойиҳа учун маҳалла аҳли 2 964 та овоз тўплаб, туманда 14- поғона билан зафар қучдилар.
Натижада шу йилнинг ўзида Зарҳал ички кўчаларининг 5400 метр масофадаги ички йўллари теккис ва равон асфальт қопламаси билан қопланади.
- Олдимизда ҳали ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсуми ҳамда “Менинг йўлим” лойиҳалари турибди. Биз аҳил маҳалладошларимиз билан ушбу лойиҳаларда ҳам фаол иштирок этиб, ўзимизнинг ички муаммоларимизни ўзимиз бартараф этишга ҳаракат қиламиз, -дейди маҳаалала раиси Хасанбой Тожиев.
Эслатиб ўтамиз, Очиқ бюджет 2022 йилги мавсумида ҳам ушбу маҳалла аҳли туманда 1-ўринни қўлга киритиб, ички йўлларини асфальтлаштиришга эришган эдилар.