Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ТАЪЛИМИДА ОЛТИАРИҚ ТАЖРИБАСИ: ЭНГ ЗЎР МАКТАБ ҚАЙСИ ?

×

 2023-04-15 14:52:25    252

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туман ҳокимининг ташаббуси билан умумтаълим мактаблари ўртасида "Энг зўр мактаб" кўчма соврини жорий этилди.

“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” туман Дастури доирасида ҳоким фармойиши билан умумтаълим мактабларининг ҳар ойдаги рейтинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисисдаги Низом тасдиқланди.

Танлов мақсади умумий ўрта таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, умумий ўрта таълим муассасаларида ўзлаштириш, давомат, ижтимоий фаоллик ва тозаликни жорий қилиш, умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбарлари ва педагогларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини ошириш, меҳнатини муносиб қадрлаш, фаолият самарадорлигига қараб моддий рағбатлантириш этиб белгиланган. 

 Жорий йил март ойи давомида тумандаги 46 та умумтаълим мактабларида танлаб олинган 137 та синфларда жами 3041 нафар ўқувчилардан Биология, Физика, Математика, Она-тили, Инглиз-тили, Кимё фанларидан назорат ишлари олинди. 

Унда 1098 нафар 9-синф, 1025 нафар 10-синф, 918 нафар 11-синф ўқувчилари иштирок этди. 

Шунингдек, 46 та мактабнинг 9-10-11 синфлари ўқувчиларининг дарсларга қатнашиш ҳолати ўрганилиб, жами 92 та давомат тадбирлари ўтказди.

 Мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларининг жамоавий кийиниш маданиятига риоя қилиши, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида фан ва турли тўгаракларига жалб этилганлиги, мактабларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида (телеграм, фаcебоок ва бошқа) маънавий-маърифий тадбирлар ҳақида мунтазам ахборот жойлаштирилиб борилиши ўрганилди.

Тозалик ва ободонлаштириш ҳолати, “Яшил макон” лойиҳаси бўйича амалга оширилган ишлар баҳоланиб борилди.

  

Бугун туман ҳокими Ш.Турдалиев бошчилигида ўтказилган йиғинда соҳа мутасаддилари ва барча умумтаълим мактаблари раҳбарлари иштирокида мазкур Низомга асосан рейтинг натижалари таҳлил қилинди.

Унга кўра танловнинг барча йўналишлари бўйича умумий баллар кесимида ғолибликни:

1-ўрин- 84,40 балл билан 4-иҳтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби;

2-ўрин- 81,57 балл билан 3-иҳтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби;

3-ўрин- 81,04 балл билан 32- умумтаълим мактаблари эгаллади. 

2023 йил март ойида тумандаги “Энг зўр мактаб” рейтингида ғолиб бўлган умумтаълим мактабларига ҳокимликнинг махсус соврини, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Шунингдек, юқори натижаларга эришган мактаб раҳбаралари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда педагог ходимларни халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорига мувофиқ моддий жиҳатдан рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланган.


Олтиариқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.