Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЛОЙИХАСИ ДОИРАСИДА ТУМАНИМИЗДА ҚЎШИМЧА 11 ТА ТАКЛИФ МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН БЎЛДИ. 

×

 2023-04-11 11:56:32    256

PDF юклаш
Чоп этиш





Аввалроқ, 7 апрел куни эълон қилинган “Ташаббусли бюджет” лойихасининг илк мавсуми якунига кўра, Олтиариқ туманидан “Ташаббусли бюджет” лойихасида умумий қиймати 7,2 млрд.сўм бўлган 6 та таклиф ғолиб бўлган эди.

Куни кеча Президент қарори билан, 2022 йилнинг феврал-март ойларида давомида ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёнларида фуқароларнинг фаол иштирокини инобатга олган холда, хар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1309 та лойихани амалга ошириш учун қўшимча равишда республика бюджетидан 1,3 трлн.сўм маблағ ажратилди. Хусусан туманимиздан хам яна қўшимча 11 та лойихага 12,6 млрд.сўм маблағ йўналтирилиши кўрсатиб ўтилди.    

 Аввалроқ, Олтиариқ туманида “Ташаббусли бюджет” лойихасида ғолиб деб топилган умумий қиймати 7,2 млрд.сўм бўлган 6 та таклифга қўшимча равишда 8,4 млрд.сўм бўлган ички йўлларни таъмирлаш учун 7 та таклиф, 2,250 млрд.сўм бўлган умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш учун 2 та таклиф, 800,0 млн.сўм бўлган соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари учун 1 та таклиф хамда 1,2 млрд.сўм бўлган кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш (трансформатор, симёғоч ўрнатиш) тадбирлари учун 1 та таклиф молиялаштириладиган бўлди.