Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
2023-04-01 18:14:45 258
Олтиариқ туман 1-сонли касб-хунар мактабида туман таянч тарғибот гуруҳининг чора тадбирлар режасига мувофиқ Шарқ маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди. Тадбирда таянч тарғибот гурухи раиси ўринбосари У.Жомиев, таянч тарғибот гуруҳи аъзоси У.Маматов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Рахмоналиев, 1-сонли касб-хунар мактаби директори А. Бойматовлар сўзга чиқишиб, янги таҳрирдаги Конституциянинг амалдаги Конституциядан фарқи ҳамда унда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида тушунча бердилар. Тадбирда тарғиботчилар барчани 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумда фаол иштирок этишга чақирдилар.