Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2-КАСБ-ХУНАР МАКТАБИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ
2023-04-01 18:06:46 255
Олтиариқ туман 2-сонли касб-хунар мактабида туман таянч тарғибот гуруҳининг чора тадбирлар режасига мувофиқ Қувурбоши ва Қапчуғай маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг мазмун-моҳиятини кенг аҳолига етказиш мақсадида семинар ўтказилди. Тадбирда таянч тарғибот гурухи раиси К.Пармонов, гуруҳ раис ўринбосари У.Жомиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Рахмоналиев, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда 150 дан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан маърузачилар юртимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда янги таҳрирдаги Конституциянинг амалдаги Конституциядан фарқи, шунингдек, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида тушунча бердилар. Тадбирда тарғиботчилар барчани 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумда фаол иштирок этишга чақирдилар.