Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2022-11-14 11:31:51 813
Олтиариқ тумани - Фарғона вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентабрда ташкил этилган. Жан.дан Фарғона, шим.дан Наманган вилояти, ғарб ва шим.ғарбдан Риштон, Бувайда ҳамда Бағдод, шим.-шаркдан Охунбобоев, Ёзёвон туманлари ва жан.дан Қирғизистоннинг Қадамжой тумани билан чегарадош. Майдони 0,63 минг км². Аҳолиси 220 минг киши (2022). Олтиариқ туманида 1 шаҳар (Тинчлик), 1 шаҳарча (Олтиариқ), 72 маҳалла фуқуролар еғини бор. Маркази — Олтиариқ шаҳарчаси.
Табиати. Туман ҳудудининг жан. адирлар, сойларнинг ёйилмалари, кумли шўрхоклардан иборат. Адирлар ва адир этакларининг баландлиги 500–700 м. Бу ерлар тоғлардан оқиб тушадиган кўп сойларнинг қад. конгломератларидан — Сўх свитаси комплексларидан таркиб топган (қалинлиги 80–200 м). Адирларнинг Марказий Фарғона текисликларига қўшилиб кетган қанотлари ёйилма кўринишида бўлиб, тошли-шағалли, гилли ва қумоқ жинслардан иборат. Уларнинг ҳаммаси антропоген даврининг турли ёшдаги ётқизиқларидир. Шим. қисмининг релефи кенг текислик бўлиб, юзасини қум, гил, ўнлаб м чуқурликда тошли-шағалли жинслар қоплаб ётади. Уларнинг тагида 400 м калинликда палеоген даврининг карбонатли денгиз чўкиндилари бор. Иклими қуруқ, сершамол, баҳор ва кузда шамол бўлади (тезлиги секун-дига 12–15 м). Йиллик ўртача температура18°, июлда 31—40°, энг юқори температура 55°, январда ўртача температура —2°, энг паст температура —23°. Вегетация даври 210 кун. Йиллик ёгин 100–180 мм. Адир ва адир этакларида оч бўз, тўқ бўз, қўнғир бўз, марказий ва шим. қисмида ўтлоқи, ўтлоқиботқоқ шўрхок тупроклар тар-қалган. Ёввойи ўсимликлардан адирларда шувоқ, баҳорда эфемер ва эфемер-оидлар, марказий ва шим. қисмидаги қумликларда шўра, юлғун, селин, ян-тоқ ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, қуён, тулки, олмохон, типратикан, ўқилон, чипорилон, бургут, боёʻғли, калхат, қийғир ва бошқа бор. Туманнинг экин майдонлари Олтиариқсой, Жан. Фарғона, Катта Фарғона, Катта Андижон, Сўх-Шоҳимардон каналларидан сув олади. „Қўрғонтепа“, „Кенг кўл“ сув омборлари қурилган. Чўл қисмида йирик минерал сув ҳавзаси бор.