Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛТИАРИҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-07-26 09:24:56 205
Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг 49-сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Ш.Турдалиев, секторлар раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, сессиядаги масалаларга алоқадор бошқа мутасадди раҳбарлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессияда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат Дастурига мувофиқ Олтиариқ туман Дастурининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида”ги;
– “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5230-сонли қарори ижроси ҳақидаги;
– “Олтиариқ туман адлия бўлимининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлари тўғрисида”ги;
– “Судлар раислари томонидан суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш борасида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллик даври мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йил якунига қадар амалга оширилиши белгиланган ишлар (тадбирлар) ҳақида”ги;
– “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сон Фармони ижроси юзасидан Олтиариқ туман мажбурий ижро бюроси томонидан 2022 йилнинг биринчи ярим йиллик даври мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йил якунига қадар амалга оширилиши белгиланган ишлар (тадбирлар) ҳақида”ги;
– “Олтиариқ тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллик ижроси ҳамда шаклланган қўшимча манбалардан мақсадли фойдаланиш ҳақида”ги;
– “Олтиариқ туманида эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш, шунингдек, хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилиши юзасидан кўрилаётган чоралар, 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги;
– "Обод маҳалла" давлат Дастури доирасида "Қизилтепа" ва "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғинларида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги;
– “Олтиариқ туманида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида "Хизматлар соҳасини ривожлантириш" бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди. Сессида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat