Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХУШ КЕЛДИНГИЗ, ҲОЖИЛАР: ЮЗЛАРДА УЛУҒ ЗИЁРАТ ФАЙЗИ, ШУКРОНАЛИК ҲИССИ ВА ЮРТ СОҒИНЧИ
2022-07-22 10:40:09 260
Бугун Олтиариқлик 84 нафар ҳожиларнинг барчаси Ислом динининг бешинчи рукнини адо этиб, соғ-омон юртимизга қайтиб келишди. Улар “Осиё” тантаналар мажмуида туман ҳокимлиги вакиллари ва туман фаоллари, ҳожиларнинг яқин инсонларининг ҳурмат-эҳтироми билан кутиб олинди.
- Шу кунларга етказганига Аллоҳга минг шукр, Муқаддас Ҳаж зиёратига бориш насиб қилди, - дейди Чордара маҳалласида яшовчи Акмалжон Ишматов. - Зиёрат амалларини қийналмай адо этиб, юртимизга, оиламиз бағрига эсон-омон етиб келдик. Биз учун қулай шарт-шароитларни яратиб берган Президентимизга, вилоят ҳамда туман ҳокимлигига катта раҳмат. Илоҳим, юртимиз тинч, дастурхонимиз тўкин бўлсин. Яратган Эгам, зиёратимизни ўз даргоҳига қабул қилган бўлсин.
Ҳожилар юзида исломнинг бешинчи рукни адо этилгани файзи, шукроналик ҳисси ва юрт соғинчи ифодаси уфуриб турибди. Кўтаринки кайфиятда қайтган зиёратчиларимиз юқори савияда ташкил этилган зиёрат учун барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat