Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖИНОЯТЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

×

 2022-07-16 17:38:29    228

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туман Маданият саройида ўтказилган йиғилиш жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш масалаларига бағишланди.


Вилоят Ички ишлар бошқармаси, туман ички ишлар бўлими ҳамда туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда туманда ўтган 6 ой давомида қайд этилган жиноятлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама этилди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари ҳамда мазкур масалага тааллуқли ташкилотлар раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда олти ой давомида содир этилган 223 та жиноятдан 153 тасининг содир этилишининг олдини олиш мумкинлиги таъкидланди. 


Маърузачилар томонидан ўғирлик, ўртача оғир ва енгил тан жароҳати етказиш жиноятлари ошгани ва энг кўп жиноятлар Қизилтепа, Бозорбоши, Ғайрат ҳамда Янгитурмуш маҳаллаларига тўғри келиши айтиб ўтилди.

Йиғилишда, шунингдек, оғир хаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни аниқлаш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдамлар кўрсатилишини таъминлаш борасидаги ишлар ҳам таҳлил этилди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat