Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУЁНЧИЛИК – ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲА
2022-07-16 13:55:29 335
Бугунги кунда Юртбошимиз томонидан юртимизда паррандачиликни ривожлантириш, аҳолини сут ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида тадбиркорларга қатор имтиёз ва имкониятлар яратилмоқда. Шундай имкониятлардан кенг фойдаланиб ҳалқимиз дастурхонига, нафақат ҳалқимизга балки қўшни давлатларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишни йўлга қўйган тадбиркорлардан бири “Бек Қуён Кластер” МЧЖ раҳбари Донёрбек Жабборовдир.
Д.Жабборов дастлаб 2019 йилда 50 сотик ер майдонида “Бек Қуён Кластер” МЧЖ ташкил этиб, Тошкент шаҳридан 100 бош она қуён олиб келиб иш бошлаган. Қуёнхона давлат стандартлари асосида ташкил этилган. Қуёнчилик фермер хўжалигида 7 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилиб рўзғор тебратмоқда.
– 2019 йилнинг ўзида фермер хўжалигимизни 100 дона она қуён билан иш бошлаб, шу йилнинг ўзида 120 млн соф фойда кўришга эришдик. 2020 йилда қуёнлар сони 1000 бошга етказилиб, янгитдан замонавий қуёнхона барпо қилдик, – дейди Д.Жабборов. – 2020-2021 йилларда кластер зотли қуёнларни янада кўрпайтириш мақсадида хориждан “KALEFORNIYA” номли 150 дона ҳамда “BURGUNDIYA” номли 75 дона она қуёнлари олиб келинди. 2021 йилнинг охирига келиб она қуёнлар сонини 900 бошга етказишга эришдик. Ҳар бир зотдор она қуёнлар йилига 6-7 мартадан болалаб, 570 млн сўмдан ошиқ соф фойда кўрилди.
Ҳозирда зотли қуён турларидан “KALEFORNIYA”, “BURGUNDIYA” ҳамда “HIKOL” қуёнлар мавжуд бўлиб, уларнинг сони 5500 донага етди. Қуёнлар эса Қозоғистон, Тожикистон каби бир қатор давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
Фермер хўжалиги томонидан сўнгги уч йилда Тошкент, Бухоро, Фарғона, Наманган, Андижон, Самарқанд вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига 5 мингдан зиёд қуёнлар етказиб берилган. Ушбу етказиб берилган қуёнлардан туғилган болаларини етилгандан сўнг яна қайтариб сотиб олиниб, уларни сўйиб вилоятимизнинг Бувайда, Бағдод ҳамда Риштон туманларига шунингдек, туманимизнинг барча мактабгача таълим ташкилотларига ҳамда озиқ-оқват дўконларига шартнома асосида етказиб берилмоқда.
Бундан ташқари, “Бек Қуён Кластер” МЧЖ томонидан қуёнларга омухта ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Ушбу ишлаб чиқарилган омухта емларни Республикамиздаги барча қуён фермаларига етказиб берилмоқда.
Келгусида Д.Жабборов парҳезбоб қуёнларни тўлиқ қайта ишловчи технологияларни жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни сақловчи музлаткичли омборхоналарни барпо қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat