Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ КАТТА ҲАЁТГА ҚАДАМ ҚЎЙГАН ЁШЛАРНИ ТАБРИКЛАДИ
2022-07-15 15:33:32 365
Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокими тумандаги умумтаълим ва касб-ҳунар мактаблари, коллеж ҳамда техникум битирувчилари билан учрашувлар ўтказмоқда.
Тумандаги 28-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган навбатдаги битирувчи ёшлар билан учрашувда 9- ва 10- умумий ўрта таълим мактаблари битирувчилари ҳам қатнашдилар.
Тадбирда сўз олган туман раҳбари ёшларнинг келгуси ўқишларига ҳамда катта ҳаётга қадам қўйганликлари билан табриклаб, таълимни келгуси босқичларини ҳам давом эттириб, мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган комил инсон бўлишларига ишонч билдирди.
Учрашувда сўз олган 28-мактаб битирувчиси Меҳриддин Маҳпубидинов ёшларга яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, мактабни олтин медалга тамомлагани ва келгусида Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олиб, суд-ҳуқуқ тизимида фаолият юритишини таъкидлади. Ҳа, мазкур тадбирда иштирок этган Меҳриддин каби илмга чанқоқ ёшлар ўз олдиларига катта мақсад ва режаларни қўйганлар.
Шунингдек, тадбирда туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, унга шарт-шароит яратган омилларни бартараф этиш бўйича тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.
Жорий йилнинг 1-чорагида ҳудудларда амалга оширилган жиноятлар таҳлил қилинди. Профилактика инспекторларининг маҳалла мутасаддилари ҳамда ота-оналар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat