Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭНДИЛИКДА ЧОРДАРАЛИКЛАР БИР НЕЧА ЧАҚИРИМ МАСОФАГА ҚАТНАБ САРСОН БЎЛМАЙДИЛАР
2022-07-15 15:05:42 205
Бугунги кунда тумандаги Чордара маҳалла фуқаролар йиғинида 2506 нафар аҳоли шукроналикда умргузаронлик қилиб келмоқдалар. Истиқлол шарофати ҳамда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ҳудудда кейинги йилларда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Ички йўлларни асфальтлаш, шағаллаштириш, тоза ичимлик суви тармоғини тортиш, қабристон ва маҳаллаларни ободонлаштириш борасидаги ишлар шулар жумласидандир.
Ҳудуддаги қай бир фуқаро билан суҳбатлашманг, бугунидан мамнун, эртанги кунга ишончи мустаҳкам. Лекин уларни бир неча йилдан буён бир муаммо қийнаб келади. Ҳудуддаги қишлоқ врачлик пункти бир неча йилдан буён фаолият юритмаётгани боис фуқаролар 4-5 км. узоқликдаги қўшни Янгиараб қишлоқ врачлик пунктига борадилар. Бу, албатта, бемор фуқароларга овворагарчилик келтираётган эди.
Бугун туман ҳокими Ш.Турдалиев, туман ИИБ бошлиғи, ҳудуддаги 3-сектор раҳбари М.Қундузов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.Бузруковлар Чордара маҳалласидаги қишлоқ врачлик пунктида бўлиб, жараённи ўз кўзлари билан кўрдилар.
– Одамларни ҳаётдан, хусусан, тиббиётдан рози қилиш олдимиздаги долзарб вазифалардан биридир. Бу ерни маҳаллий ҳокимлик, сектор ва тадбиркорлар ҳомийлигида тез фурсатларда таъмирдан чиқариб, ишга тушурамиз. Зеро, Асосий мақсадимиз – халқимизни рози қилиш, одамларнинг фаровон яшаши учун барча имкониятларни яратишдир. Эндиликда Чордараликлар бир неча чақирим масофага қатнаб сарсон бўлмайдилар. Тиббий муолажаларини шу ерда амалга оширадилар, – деди туман раҳбари Ш.Турдалиев.
Бир сўз билан айтганда, туманда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat