Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУБОРАК ҲАЙИТ НАМОЗИ АДО ЭТИЛДИ

×

 2022-07-09 07:18:56    229

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 9 июль куни эрта тонгда туман бўйлаб барча масжидларда Қурбон ҳайити намози ўқилди.


Туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Ҳайит намозини адо этиш учун йиғилган намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида барча зарурий ишлар амалга оширилди. Масжидга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намозхонлар учун жойлар ажратилди. Ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари навбатчилиги ташкил этилди.


“Бирлашган” жомеъ масжидида ҳам қутлуғ айём муносабати билан йиғилган мусулмонлар байрам билан табрикланди. Мазкур масжид имоми Абдураҳмонжон Абдураҳмонов осуда, обод Ватанда тинч, хотиржам ибодат қилиш учун барча қулайликлар яратилгани ҳақида атрофлича сўз юритди. 


Маърузада Ҳайитнинг фазилатлари, тарихи ва маънавий қадриятларига эътибор қаратилиб, бундай тинч, тўкин ҳаёт учун ҳар тонг шукрона айтиш лозимлиги таъкидланди. Эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва беморларга меҳр кўрсатишнинг ажру-савоблари хусусида фикр юритилди.


Хусусан, Ҳайит байрами тарихи, муқаддас ислом дини буюрган ибодатлар, Ўзбекистондаги ислом дини ривожи, маънавий қадриятлар юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, мамлакатимиздаги бугунги фаровон ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Ҳайитни муносиб нишонлаш, бу кунни улуғ байрам сифатида яхши кайфиятда ўтказиш лозимлиги тавсия этилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat