Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕКТОР РАҲБАРИ "МЕНИНГ ЙЎЛИМ" ЛОЙИҲАСИ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛДИ
2022-07-07 14:43:24 203
Бугун, 7 июль куни тумандаги 2-сектор раҳбари, туман прокурори Р. Тиллаев тумандаги Кўмирчи маҳалласига ташриф буюрди.
Маълумки, ушбу маҳалла "openbudjet" порталининг "Менинг йўлим" лойиҳасида ғолиб деб топилган бўлиб, айни кунларда ички "Кўмирчи" кўчасини асфальтлаш ишлари давом этмоқда.
Сектор раҳбари ташриф давомида йўл қурилиш ишларининг бажарилиш сифатини кўздан кечириб, маҳалла фаоллари ва нуронийлари билан самимий мулоқот қилди.
Шунингдек, мулоқот давомида маҳалла гузарига сув минораси ўрнатиш зарурлиги таклифи тез кунларда ижобий ҳал қилинадиган бўлди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat