Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“СОЛИҚЧИ - КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ - АМАЛДА 

×

 2022-07-04 15:38:51    218

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш ва бизнес юритишни соддалаштириш мақсадида Президентимизнинг 2022 йил 28 июндаги ПФ-162-сон фармони билан солиқ маъмуриятчилигига қатор ўзгартиришлар киритилди.  


Хусусан, 2022 йил 1 июлдан фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектларига таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бекор қилинди. Шунингдек, ҚҚС маъмуриятчилиги соддалаштириб, мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан автоматик равишда берилиш амалиёти йўлга қўйилмоқда. 

Бундан ташқари, юқоридаги фармон билан 2023 йил 1 мартга қадар ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида товарлар (хизматлар) идентификация кодлари (МХИК)ни нотўғри акс эттирганлик учун молиявий жарима қўлланилмаслиги белгилаб қўйилди. 

Албатта, бу каби ўзгаришлар тадбиркорлар қўшимча имкониятлар яратади. Шу ўринда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Олтиарик туман ДСИ ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтмоқчиман. 

Айни пайтда мунтазам равишда тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. 

Хусусан, 2022 йил 1-ярмида Олтиарик туман ДСИ томонидан 964 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлиган 885 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди. 

Биз, солиқ идоралари ходимлари тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.

Ихтиёржон Султонов, 

Олтиарик туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat