Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАМИЯТДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ МУҲИМ
2022-07-01 11:51:20 185
Олтиариқ туманида жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маърифий ҳаётида хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлашни юқори савияга кўтариш мақсадида тузилган республика ишчи гуруҳи Олтиариқ туманида бўлиб, маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари билан учрашди.
Унда туман сектор раҳбарлари, ҳокимлик бўлим ва бошқармалари мутасадди вакиллари, 72 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Учрашувда Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшодахон Мухторовна сўз олиб, “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони асосида қабул қилинган “2022 — 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурнинг 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси"нинг ижросини таъминлашдаги долзарб вазифаларга тўхталиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Ш.Турдалиев иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat