Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СИФАТЛИ ТАЪЛИМ - КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

×

 2023-02-08 17:31:10    132

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ туманида таълим сифатини ошириш туман Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Кенгаш раиси, туман ҳокими ва соҳа бўйича ҳоким ўринбосари, худудидаги мавжуд умумтаълим мактабларининг директорлари ҳамда туман жамоатчилик назорати Кенгаши аъзолари иштирок этдилар.

Ҳоким Ш.Турдалиев жамоатчилик назорати аъзолари томонидан ўрганилган мактаблардаги ўқув-тарбия жараёни ҳамда педагок ходимлар билан ишлаш, мактаб моддий-техника воситаларидан самарали фойдаланиш юзасидан ютуқ ва камчиликлар ҳақидаги маълумотлар билан таништирди.

Маърузада 14-, 20- ва 32-умумтаълим мактабларида амалга оширилган ишлар намуна сифатида эътироф этилди.

Бироқ, айрим мактабларда уқув-тарбия ишларини ташкил этишда ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда жиддий камчиликларга йўл қўйилган.

Туман ҳокими ўз сўзида аввало, раҳбарнинг салоҳияти, унинг жамоа билан ишлаш маҳорати ўша ердаги муҳитга катта таъсир кўрсатиши, бирдамлик бўлгандагина олдимизга қўйилган мақсадларимизга эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Туман жамоатчилик назорати Кенгаши раиси К.Пармонов "2023 йил - Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб эълон қилингани замирида Президентимизнинг фарзанд тарбияси ва таълим тизимида янги ислоҳотларни илгари сураётганликлари ҳақида гапириб, бу масала кенг жамоатчиликнинг доимий диққат марказида бўлишини айтиб ўтди.

Шунингдек, жамоатчилик назорати Кенгаш аъзалари, таълим соҳаси фахрийлари Ў.Ибрагимов, Т.Тожиев ҳамда А.Исломовлар умумтаълим мактабларидаги ўқув-тарбия ишларини ташкил этиш бўйича ўтказилган таҳлил ва мулоҳазалар билан ўртоқлашдилар.

Туман ҳокими иштирокида Олтиариқ туман Нуронийлар Кенгаши ташаббуси билан нашрдан чиқарилган "Олтиариқ фарзандлари" номли тарихий-хужжатли китобнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Нуронийлар Кенгаши томонидан ҳар бир мактабга ушбу китоблардан совға қилинди.

- Бу китоб Олтиариғимизни - Олтиариқ қилган инсонлар, устозлар ҳақида ёзилган. Қарийиб юз йиллик тарихга эга бўлган туманимизнинг барча жабҳаларидаги заҳматкашлар хаёти акс этган. Ёш авлод улар ҳақида билишлари ва муносиб бўлишлари керак,- деди, ҳоким.