Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2022-09-21 17:43:58    184

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Приздентининг “Маҳалаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича Олтиариқ туманида ҳам ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳозирги кунда туманда 14-30 ёшгача бўлган 60 минг 38 нафар ёшлар истиқомат қилади. Шундан 1 213 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган. Мазкур рўйҳатдаги ёшларнинг ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалласи туман ҳокимлиги ҳамда ёшлар ишлари Агентлиги томонидан мунтазам ҳал этиб келинмоқда. Моддий ёрдам, саломатликни тиклаш, таълим тўлов контрактларини тўлаб бериш, ҳайдовчилик курсларида ўқитиш, СЧР ҳарбий ҳизмат тўловларини қоплаб бериш,             асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиб бериш каби ғамхўрлик ишлари ҳамда “беш муҳим ташабус” доирасидаги тадбирлар учун Приздент қарорига асосан ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 258 000 000 (бир миллиард икки юз элик саккиз миллион) сўм сарфланди. Шу кунга қадар 960 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди. “Ёшлар дафтарида”да турган ёшларнинг яна 40 нафарини иш билан банд қилиш, оиласига моддий манфаат келтиришлари учун шароит яратиш мақсадида меҳнат қуроллари ва жиҳозлар олиб берилди.

Туман ҳокими Ш.Турдалиев, ҳокимнинг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари А.Исломов ва ёшлар ишлари Агентлиги вакиллари иштирокида 30 та тикув машиналари, 9 та компютер, 1 та ноутбоок "Ёшлар дафтари" дагиларга тақдим этилди.

Туман ҳокими ўз сўзи давомида чеварчилик билан шуғулланиш истагида бўлган қизиқувчиларга тадбиркорлик-ҳунармандлик фаолятларини бошлашлари учун ҳудуддаги фермерлар, кластер ва бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам кўмак берилиши мумкинлигини такидлади. Ўз бизнесларини йўлга қўйиб, оилага ва жамиятга наф келтиришлари учун ҳокимлик томонидан қўллаб-қувватланишларини таъкидлади.

Кўрсатилаётган эътибор ва ёрдамдан М.Турғунова, С.Дўстматова, Ф.Тешабоев сингари ёшлар бехад  мамнун эканликларини билдириб, аввало Призидентимизга, вилоят ва туман ҳокимларига минатдорчилик билдиришди.