Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олтиариқ тумани Қизилтепа маҳалласидаги 29-умумтаълим мактабининг ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

×

 2022-09-09 17:38:49    212

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори асосида кенг кўламли капитал таъмирлаш ишлари бажарилди.   

Бундан 624 ўринли мактабда дастур асосида жами 1 миллиард 667 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 

Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрамига муносиб туҳфа сифатида фойдаланишга топширилган янги ўқув биносининг очилиш маросимида туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев , маҳалла аҳли, нуронийлар, мактаб жамоаси, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда аввалида туман раҳбари барча иштирокчиларни истиқлол айёми билан табриклаб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кейинги йилларда мамлакатимизда умумтаълим мактаблари учун мослаштирилган замонавий бинолар қуриш, мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчи ва ўқувчиларга зарур шароитлар яратиш, таълим сифати ва самарадорлиги ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади. 

Янги ўқув йилида ўз бағрига 900 дан зиёд ўқувчиларни қабул қиладиган билим масканида ёшларни пухта билим олиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча шароитлар яратилди. 

Мактабнинг замонавий қиёфаси меҳмонларда катта таассурот қолдириб, бундай шароитларда ўқувчилар янада юксак марраларга эришишлари учун эзгу тилаклар билдирилди.