Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Олтиариқ фарзандлари” китобининг тақдимот маросими ўтказилди

×

 2023-02-08 17:40:15    84

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокимлиги мажлислар залида “Нуроний” жамоатчилик Кенгаши Олтиариқ туман бўлими ҳомийлигида янги чоп этилган “Олтиариқ фарзандлари” китобининг тақдимот маросими ўтказилди. Тадбирда мактаб директорлари, нуронийлар ва ташкилот-корхона раҳбарлари иштирок этишди.  Туман Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси, туман ҳокими Ш.Турдалиев китобнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб, ушбу адабиёт орқали ёшлар туман тарихи ва эл орасида хурмат қозонган инсонларнинг меҳнат фаолияти билан танишишлари мумкинлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.Тадбирда сўзга чиққан туман Нуронийларни қўллаб қувватлаш Кенгаши раиси К.Пармонов ушбу тарихий-хужжатли тўпламнинг  яратилиш жараёни ва унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳақида атрофлича мулоҳаза юритди. Янги чоп этилган “Олтиариқ фарзандлари” китоби тумандаги барча умумтаълим мактабларига бепул тарқатилиб,  муассасалар кутубхонасидан жой оладиган бўлди.