Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олтиариқ туманида 2021 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

×

 2020-10-24 11:07:05    205

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2013 йил, 41-сон 543-модда) ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўпламлари, 2013 йил, 18-сон, 233-модда) Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабр кунидаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли Қарорига асосан туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни 2021 йилда ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдорини ажратиш, қўшимча иш жойлари яратиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунни 6,25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН

 

1. Олтиариқ туманида квота иш ўринлари сони ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби 1-иловага ҳамда Олтиариқ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги корхоналарда 2021 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилинган (квота) иш жойларини тақсимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Тумандаги корхоналар, муассасалар ва хўжалик юритувчи субъектларга иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар тоифалари бўйича қуйидаги умумий тартибларга асосланиши шарт;

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун-болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касблари бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсатгичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун маҳсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун – уларни касб бўйича тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

сафарбарлик чақирув заҳирасига киритилган шахслар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

одам савдосидан жабрланганлар шахслар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари.

3. Тумандаги барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжалик юритувчи субъектлари раҳбарларига Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрь кунги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминлаш;

йил бошлангунга қадар 10 кундан кечикмай банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 фоиз ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ҳамда бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот бериш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётан шахслар учун иш ўринларини қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилотлар (иш берувчилар) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаш, бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот бериш топширилсин.

4. Тумандаги корхоналар, муассаслар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан туман ҳокимининг мазкур қарорида қайд этиб ўтилган топшириқларни бажармаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ қарор ижросини таъминламаганликлари учун жарима тўлаганлиги ҳолати ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ташкил этиш мажбуриятидан озод қилинмаслиги белгилаб қўйилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б сонли буйруғига (АВ рўйхат рақами №3163, 31 март 2019 йил) мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам иш ўрнидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - режадан ортиқ қабул қилинган ҳар бир ҳодим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида субсидия тўлаб берилиши инобатга олинсин.

6. Мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муссасаларга етказиш ва бажарилишини таъминлаш туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори К.Қобилов зиммасига юклатилсин.

7. Туман хокимининг 27.09.2019 йил кунидаги № 5299-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

8. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг 1-ўринбосари Ж.Жуманов зиммасига юклатилсин.